Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 декабрь куни Яккабоғ тумани, Чимқўрғон қишлоғида яшаган 1977 йилда туғилган эркак ўзи яшаб келган ҳовлининг молхонасида ўзини-ўзи осиб вафот этган.
Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳолат бўйича Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.






