Москва мэри ўринбосари Петр Бирюковнинг сўзларига кўра, декабрь ойи бошидан бери қарийб 2,5 ойлик меъёрга яқин қор ёғди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
«Бу йил ҳақиқий қиш бўлди, ҳатто ноябрь ойи ҳам қорли бўлди – ёғингарчиликнинг ойлик меъёри сақланиб қолди. Декабрга келсак, бу охирги 80 йил ичида биринчи марта кузатилмоқда. Бугунги кунга келиб ёғингарчиликнинг 2,5 ойлик меъёри ёғди. Фақат бугун шаҳарнинг айрим ҳудудларида бир кунда 25 см ва ундан ортиқ қор ёғди, айрим туманларда эса ойлик меъёрнинг 60 фоизидан кўпроғи – 39 см қор ёғди. Шаҳарда қўшимча кадрлар ва техник сафарбарлик бўйича барча зарур чоралар кўрилди», — деди Петр Бирюков.
Унинг сўзларига кўра, якшанба куни шаҳарда қор тозалаш ишларига қўшимча 40 минг киши жалб қилинган, жами 120 мингга яқин ишчи ишламоқда. Шунингдек, 14,2 мингга яқин турли техникадан фойдаланилди.
BBC хабарига кўра, Москва аэропортларида 70 дан ортиқ рейс кечиктирилди ва кейинга қолдирилди.
Аэропортлар кучли қорга қарамай нормал ишламоқда. Аммо рейслар кечиктирилади.
Кеча учта аэропортда жами 62 та рейс кечиктирилди ва 13 таси кейинга қолдирилди.






