2022 йилнинг 1 декабрь ҳолатида ДСҚга шикоят бериш тартибида жами 1 485,6 млрд сўмлик 459 та солиқ низосига оид шикоятлар келиб тушган. ДСҚ Матбуот хизматининг хабар беришича, шикоятларнинг барчасини белгиланган тартибда кўриб чиқилиши таъминланган. Шундан:
- солиқ аудити бўйича — 1 268,7 млрд сўмлик 267 та шикоят;
- сайёр солиқ текшируви бўйича — 216,9 млрд сўмлик 192 та шикоят.
Давлат солиқ қўмитаси томонидан:
- 528,0 млрд сўмлик 109 та мурожаат бўйича
(шундан, 28 таси 442,4 млрд сўмлик қисман) солиқ тўловчиларнинг шикояти қаноатлантирилган;
- 579,5 млрд сўмлик 316 та мурожаат бўйича давлат солиқ хизмати органлари қарорлари ўз кучида қолдирилиб, бу ҳақда белгиланган тартибда тушунтиришлар берилган;
- 378,1 млрд сўмлик 34 та мурожаат бўйича ўрганиш давом этмоқда.






