Шу йил 16 сентябр куни ўтказиладиган БМТ Бош Ассамблеясининг биринчи ялпи мажлиси кун тартибининг асосий бандларидан бири “Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтириш” бўлади. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар берди.
Тадбир чоғида БМТ беш минтақавий гуруҳи (Осиё мамлакатлари, Африка, Шарқий Европа, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси, Ғарбий Европа гуруҳлари) номидан, шунингдек, мезбон мамлакат сифатида АҚШ ҳамда Ўзбекистон делегацияси томонидан чиқишларнинг тингланиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз: БМТ Бош Ассамблеяси таркибига дунёнинг 193 мамлакати киради.





