АсосийSport

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси устози Осиё чемпионатида янги юлдузлар кашф этилишидан умидвор

Футбол бўйича Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев Осиё чемпионати “D” гуруҳи иштирокчилари – Таиланд, КХДР ва Яман терма жамоалари устозлари билан биргаликда ташкил қилинган матбуот анжуманида мусобақа ҳақида ўз фикрини билдириб, мусобақа давомида Осиёнинг бўлажак футбол юлдузлари кашф этилишига умид қилдирди. Мураббийнинг сўзлари ЎФФ матбуот хизматининг “Телеграм”даги расмий каналида эълон қилинди.

“Ушбу нуфузли мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Саралаш босқичида муносиб қатнашиб, ғолиб бўлган жамоалар бу ерга ташриф буюрган. Гуруҳимиздаги барча рақиблар - ҳурматга сазовор. Умид қиламанки ушбу мусобақада Осиёнинг бўлажак футбол юлдузларини кашф қиламиз. Ўзбекистон ушбу мусобақага тайёр. Жамоа таркибида жароҳатланганлар йўқ.

Биринчи рақибимиз - Таиланд. Мен мураббийлик фаолиятим давомида кўп бора ушбу юрт жамоалари билан тўқнаш келганман. Ушбу давлатда сўргги йилларда футбол анча ривожланди ва ҳамон ривожланиб бормоқда. Таиландга қарши ўйинда ижобий натижадан ташқари чиройли ўйин билан мухлисларни хурсанд қилмоқчимиз”, – деди Темур Олимхўжаев. 

Эслатиб ўтамиз, U-16 Осиё чемпионати 15 сентябрь куни Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида старт олганди. Мазкур мусобақа 2 октябрга қадар давом этади.

Бошқа янгиликлар