АсосийJamiyat

Қашқадарёда шифохона портлаб кетди. Жароҳатланганлар бор

'Қашқадарёда шифохона портлаб кетди. Жароҳатланганлар бор'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёдаги шифохонада портлаш юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят ИИБ маълум қилишича, ҳодиса 2022 йил 24 декабрь тахминан соат 07:00 ларда содир бўлган. Қарши шаҳар “Равоқ” маҳалласида жойлашган вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли саломатликни тиклаш шифохонаси иккинчи қаватидаги хоналардан бирида чақнаш содир бўлган.  

Натижада икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар