АҚШдаги нуфузли университетлар томонидан тан олинадиган SAT имтиҳонларини топшириш яна ҳам осонлашди.
Энди мазкур имтиҳонлар Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази томонидан ташкил этилади. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур имтиҳон математика ва ингилиз тили фанларидан ўтказилади ҳамда хорижий университетлар томонидан тан олинади.
Маълумот ўрнида:
- SAT (Scholastic Aptitude Test) академик баҳолаш тести бўлиб, 1926-йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Баҳолаш мезони 400-1600 балл шкаласида бўлади.
- Имтиҳонлар март, апрель ва май ойларида бўлиб ўтади.
- Халқаро SAT имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтиш ҳақида қўшимча маълумотлар тез орада веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз орқали эълон қилинади.