Жаҳон чемпионати пайтида Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Месси яшаган хона мини-музейга айлантирилди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Месси ва Аргентина терма жамоаси футболчилари мундиал пайтида 29 кун давомида Қатар университети 1-ётоқхонасидаги хоналарни банд этишган. Жаҳон чемпионати пайти ётоқхона аргентиналикларга мослаб безатилган эди.

Университет маъмурияти жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Месси шарафига у яшаган B201 хонани мини-музейга айлантиришга қарор қилди.