Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “А” гуруҳи 3-турида Европа чемпиони Португалияга қарши баҳс олиб борди.
Мазкур ўйинда катта устунликка эга бўлган португалияликлар якунда 5:1 ҳисобида зафар қучишди. 1 очко билан қолиб кетган Ўзбекистон термаси плей-офф босқичига йўл ола билмади.
Эслатиб ўтамиз, дастлабки ўйинда вакилларимиз Панамага 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди. Колумбия билан ўйинда эса 3:3 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилган.
“А” гуруҳи, 3-тур
Португалия – Ўзбекистон 5:1
Голлар: Рикардиньо (10, 14, 22), Андре (26), Жо (35) - Тожибоев (11)





