АсосийJinoyat

Наманганда тўхтатилган "Lacetti" автомобилида кўп миқдорда пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди

'Наманганда тўхтатилган "Lacetti" автомобилида кўп миқдорда пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланди'ning rasmi

Бугун, 29 декабрь куни соат 02:00 ларда "Қамчиқ" довонида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканидан ҳаракатланиб ўтаётган "Lacetti" русумли автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг салони ва юкхонасида, кўп миқдорда, турли номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда  Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва аниқланган пиротехника воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.

    Бошқа янгиликлар