АсосийDunyo

Дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда — ЖССТ

'Дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда — ЖССТ'ning rasmi

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, бу субвариант бир неча ҳафта ичида АҚШда доминант версияга айланди. Ҳозир янги мутация Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалмоқда.  

“Биз ўсиш суръатларидан ташвишдамиз, — дейди ЖССТ эксперти Мария Ван Керхове. — Чунки ҳозиргача маълум вариантлар орасида XBB.1.5 нинг юқувчанлиги юқори. Хавотирли жиҳати, у дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқинига сабаб бўлиши мумкин".  

Ташкилот раҳбари Тедрос Гебрейесус ҳам 2022 йил охирида аниқланган мазкур мутация ҳақида тўхталар экан, у “омикрон” BА.2 версиясининг рекомбинанти эканлигини таъкидлади.  

“Дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда, — дейди у. — Аммо бу ўлим кўрсаткичлари ошишига олиб келмаслигига ишонамиз. Чунки биз ўтган даврда мазкур вирусга қарши курашиш борасида етарли тажриба тўпладик”.

Шундан келиб чиқиб, мутахассислар СOVID-19га қарши бустер дозада эмланиш энг тўғри чора эканлигини таъкидламоқда.

Бошқа янгиликлар