2016 йилнинг 21-25 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация ўз ишини бошлаган БМТ Бош Ассамблеяси 71 сессиясининг умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.
Шунингдек, делегациянинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастуридан Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг мувофиқлаштирувчи учрашувида нутқ сўзлаш ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўрин олган.





