1

Хорижга ёш боласи билан чиқмоқчи бўлганларга айрим тавсиялар

ЖАМИЯТ 20.09.2016, 10:04
Теглар: Бола
Хорижга ёш боласи билан чиқмоқчи бўлганларга айрим тавсиялар

Хорижга ёш болалари билан чиқмоқчи бўлган шахсларга айрим тавсияларни бермоқчимиз. Бу борада амалдаги қонунчиликка энг сўнги ўзгариш 2015 йилнинг 22 октябрида киритилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 июлдаги 200-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом мазкур масала юзасидан атфолича маълумот бера олади.

Қаерга мурожаат қилиш керак?

16 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси, яъни болалар ва ўсмирлар чет элга чиққанида уларнинг ота-оналари, васийлари (ҳомийлари), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари паспорт расмийлаштирилиши ва берилиши (бола чет элда туғилган ҳолат бундан мустасно) назарда тутилган ҳолларда болалар ва ўсмирлар доимий рўйхатдан ўтган жойидаги Ички ишлар вазирлигининг Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қиладилар.

Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ уларга кириш учун кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган хорижий давлатларга чиқишида чет элга чиқиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш талаб этилмайди

Паспорт ушбу ҳужжатларни олиш ҳақида илтимоснома берган ота-оналарга, васийларга (ҳомийларга), муассасалар ва ташкилотлар вакилларига берилади.

Кимга 10 йилга берилади?

Паспорт қуйидаги амал қилиш муддати билан расмийлаштирилади:

туғилган пайтидан бошлаб бир ёшга тўлгунигача - икки йил муддатга;

бир ёшдан ўн олти ёшга тўлгунигача - беш йил муддатга.

Бунда паспортнинг амал қилиш муддати фуқаронинг 16 ёшидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Истисно ҳолларда фуқаронинг паспорти, агар республикадан ташқарига чиқиш пайтида унинг ёши 15 ёшдан катта бўлса, ўн йил муддатга берилиши мумкин. Бунда ота-оналар, васийлар (ҳомийлар), муассасалар ва ташкилотлар вакиллари фуқаронинг бир йилдан ортиқ муддатга чиқиши ҳолатини (ўқиш, даволаниш, халқаро спорт мусобақаларида, маданий ва бошқа тадбирларда қатнашиш, доимий яшаш ва шу кабилар) тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни тақдим этишлари керак.

16 ёшга тўлмаган шахснинг паспорти амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин бир ой муддатдан кечикмай маълумотларни йиғиш пунктига мажбурий тартибда топширилади.

Паспорт боланинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда жаҳоннинг исталган мамлакатига чиқиш учун ҳақиқийдир.

Ота-оналар, васийлар (ҳомийлар) розилиги билан паспортда ҳужжат эгаси қони гуруҳи ва қайси резусга мансублиги тўғрисидаги маълумотлар қайд этилади.

 

Қачон болага паспорт беришади?

Болаларга паспорт қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади ва берилади:

а) Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетилаётганда;

б) бола чет элда туғилганда;

в) паспортнинг амал қилиш муддати тугаганда;

г) шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганда;

д) ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганда;

е) рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан чиқариш), алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган саҳифалари ишлатиб бўлинганда;

ж) паспорт бланки яроқсиз бўлиб қолганда;

з) паспорт йўқотиб қўйилганда.

Фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан паспорт алмаштирилган ҳолларда маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.

Паспортни олиш керак!

Паспортни расмийлаштириш жараёнида боланинг миллати ота-оналарнинг миллати бўйича аниқланади, агар ота-оналар турли миллатларга мансуб бўлсалар, паспортни беришда фуқаронинг миллати паспортни олувчининг хоҳишига кўра отаси ёки онасининг миллати бўйича ёзилади.

Фуқаро ва уларнинг қонуний вакиллари паспортни эҳтиётлаб сақлаши керак.

Паспорт йўқотиб қўйилган тақдирда фуқаро бу ҳақда доимий рўйхатдан ўтган жойидаги маълумотларни йиғиш пунктига ёки консуллик ҳисобига қўйилган жойга дарҳол хабар бериши шарт, улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартиб-қоидалар бажарилгандан кейин, тегишли тартибда уларга янги паспортни беради.

Топилган паспорт ички ишлар органига ёхуд хориждаги консуллик муассасасига топширилиши керак.

Паспортни олиб қўйиш шунингдек гаровга топшириш ва бошқа шахсларга бериш тақиқланади (истисно мавжуд).

Паспортни берганлик учун тегишли миқдорда давлат божи ундирилади. Тўлиқ давлат қарамоғида бўлган шахслар давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Чет элга чиқиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Хорижга вақтинча чиқишга стикерни расмийлаштириш учун маълумотларни йиғиш пунктига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

а) белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

б) ушбу муассаса ёки ташкилот орқали чиқилган тақдирда муассаса ёки ташкилотнинг белгиланган намунадаги буюртманомаси;

в) паспорт;

г) туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

д) 35 х 45 мм ўлчамли 4 та фотосурат;

е) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирга яшайдиган ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги;

ж) фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳамроҳлик қилаётган шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;

з) давлат божи ёки консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар тўланганлиги тўғрисида квитанция.

Неча ёшдан чет элга бемалол?

Фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ота-оналардан бири билан хорижга вақтинча чиқаётганда ота-оналардан иккинчисининг розилиги талаб қилинмайди.

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган фуқаролар ота-оналари, васийлари (ҳомийлари)нинг вояга етмаган шахснинг мустақил равишда чет элга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги мавжуд бўлган тақдирда хорижга ҳамроҳларсиз чиқишлари мумкин.

Стикер 2 йил муддатга берилади!

Фуқаронинг хорижга вақтинча чиқишига рухсатномани расмийлаштириш тўғрисидаги мурожаати қондирилганда унинг паспортига икки йил муддатга амал қиладиган стикер ёпиштирилади. Стикернинг амал қилиш муддати тугагач паспортга ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амал қилиш муддати икки йил бўлган янги стикер ёпиштирилади. Бунда стикернинг амал қилиш муддати тегишли паспортнинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Боланинг паспорти гаровга берилмайди

Қонун ҳужжатларида қуйидагилар учун жавобгарлик белгиланади:

паспортнинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин уларни ўз вақтида топширмаслик;

паспортни атайлаб яроқсизлантириш, шунингдек паспорт йўқолишига сабаб бўлган - уларни эҳтиёт қилиб сақламаслик;

16 ёшга тўлмаган шахсларнинг паспортидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш, сўнгра уларни йўқотиб қўйганлик тўғрисида ариза бериш, шунингдек бошқа шахсларга тегишли бўлган паспортдан фойдаланиш;

фуқародан ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан паспортни ноқонуний олиб қўйиш ёки уларни гаров сифатида қабул қилиш;

16 ёшга тўлмаган шахсларнинг паспортини ғаразли ёки бошқа тубан мақсадларда эгаллаб олиш, худди шунингдек уларни йўқ қилиш, яроқсизлантириш, яшириш.

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1