Aфғонистонда ҳавонинг кескин совиб кетиши оқибатида 20 киши вафот этди, дея ёзмоқда "Zamon.uz".
Маълумотларга кўра, камида 70 киши Ҳиротдаги шифохонага келтирилган. Қорни оч ва уйини иситишга қурби етмайдиган қашшоқ аҳоли қаҳратондан кўпроқ азият чекмоқда.
Бундан ташқари, совуқда қолган 4 мингга яқин бош қорамол ҳам нобуд бўлган.
БМТ инсонпарварлик масалалари бошқармаси хабар беришича, бу ҳафта Афғонистонда ҳаво ҳарорати -35 даражагача совиб кетиши кутилмоқда.






