Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати бироз тушиши ортидан яна иссиқ кунлар кириб келиши кутилмоқда.
Ўзгидрометдан Darakchi.uz нашрига маълум қилишларича, Туркманистондан кириб келаётган иссиқ ҳарорат натижасида Ўзбекистонда ҳафта давомида ўрта иқлим меъёридан юқори ҳарорат кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда 22-23 сентябрь кунлари ҳарорат метеокузатувлар тарихининг энг максимал кўрсаткичини қайд этади (+36 +37 ˚C).
Мамлакатимиз жанубида (Сурхондарё, Қашқадарё вилояти) ҳарорат +39 ˚C кўтарилади.





