1

Тезликни соатига 60 километрдан оширган ҳайдовчиларга қачондан жарима ёзилиши айтилди

ЖАМИЯТ 20.01.2023, 21:25
Тезликни соатига 60 километрдан оширган ҳайдовчиларга қачондан жарима ёзилиши айтилди

Аввалроқ, Ўзбекистон ҳудудларининг марказий кўчаларида ҳаракат тезлиги соатига 60 километр этиб белгилангани ҳақида хабар берган эдик.

Хўш, 60 километр соат тезликда ҳаракатланиш бўйича йўл белгилари қачондан бошлаб ўрнатилади. Ҳайдовчи 60 километр соат тезликда юриш белгиланган кўчанинг тугаганини қандай билади?  

АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги шаҳарларнинг марказий кўчаларида ҳаракат тезлиги пасайтирилиши юзасидан берилган шу каби саволларга жавоб берди. 

Маълум қилинишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёнига кўра юқори тезлик чекланган кўчалар хатловдан ўтказилиб тегишли белгилар босқичма босқич ўрнатилади ва ушбу кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилади.

Азизхон Муродов тезликни 60 дан оширган ҳайдовчиларга қачондан жарима ёзилиши борасидаги саволга жавоб берди. 

"Тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилгандан сўнг амалга оширилади",–дейди ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1