АсосийIqtisodiyot

Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади

'Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини қайта тиклади'ning rasmi

Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан  табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб бўлган эди. 2013 йил 21 январдан бошлаб Ўзбекистон Туркманистондан газ импортини қайта тиклади. Бу ҳақда "Ўзтрансгаз" компанияси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 21 январдан эътиборан Туркманистон Ўзбекистонга газ экспортини босқичма-босқич қайта тикламоқда, ҳозирча газ совуқ кунларгача бўлган босимдан пастроқ.  Бугунги кунда бу кўрсаткични 12,6 млн куб метрга етказди.

Аста-секин етказиб беришнинг кунлик ҳажми 16 млн куб метргача ошади — кескин совуқ тушишидан олдин шунча газ етказиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, аномал совуқ сабаб Ўзбекистон ҳам Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. "Толибон" расмийси Ўзбекистондан шартнома бўйича электр энергияси етказиб беришни сўрамоқда

Шунингдек, Ўзбекистон Тожикистондан ток импорт қилишни бошлади.

Бошқа янгиликлар