АсосийJamiyat

Аёлларни ҳимояловчи Қонун жорий этилиши зарур, қолгани кейин бўлади — Саида Мирзиёева

'Аёлларни ҳимояловчи Қонун жорий этилиши зарур, қолгани кейин бўлади — Саида Мирзиёева'ning rasmi

Бугун Сенатда ННТ, давлат идоралари ва фаоллар иштирокида оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади. Бу ҳақда хабар қилган резидент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева  оиладаги зўравонлик ҳақида қисқача ўз фикрини билдириб ўтди. 

"Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо тайинламагунича,  ушбу жиноятга давлатнинг муносабати Жиноят кодексида аниқ акс этмагунича, бир жойда қотиб тураверамиз.  

Бусиз бошқа ҳеч нима ёрдам беролмайди, юзаки чоралар ҳам, энг илғор гендер лойиҳалари ҳам, қуруқ гап билан тарбиялашга уринишлар ҳам.

Олдин аёллар олдидаги масъулиятни белгилаган ҳолда, уларни ҳимояловчи Қонун жорий этилиши зарур. Қолгани кейин бўлади", - дейди Мирзиёева. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар