АсосийSport

“Манчестер Юнайтед” 35 млн евро эвазига Англия чемпионини сотиб олмоқчи

“Лестер” жамоаси ярим ҳимоячиси Дэниел Дринкуотер қишки трансфер мавсумида бошқа клубга ўтиб кетиши мумкин, дея маълум қилади Championat.com нашри.  

Маълум бўлишича, англиялик 26 ёшли футболчига “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирган. Манкунианлар унинг трансферига 35 миллион евро сарфлашга тайёр экани маълум қилинмоқда.

Қайд этиш керакки, Дринкуотер “МЮ” тарбияланувчиси ҳисобланади, аммо жамоа сафида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказмаган. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи “Лестер”нинг 35 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урган ва Англия чемпионига айланган. 

Бошқа янгиликлар