1

Саккиз ҳафтадан буён дунёда CОVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда — ЖССТ

ДУНЁ 25.01.2023, 11:28
Теглар: ЖССТ, CОVID-19
Саккиз ҳафтадан буён дунёда CОVID-19 дан ўлим кўрсаткичлари ортмоқда — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус 2022 йилнинг декабрь ойидан буён дунёда коронавирус қурбонлари сони ортиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Қарийб икки ойдирки, COVID-19 оқибатида ҳафталик ўлим кўрсаткичлари муттасил ўсмоқда, — дейди ЖССТ раҳбари. — Бу даврда касаллик Ер юзи бўйича 170 минг нафардан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди ва бу фақат бизга маълум рақамлар. Реал статистика эса бундан ҳам юқори бўлиши мумкин”, - деди у. 

Унинг қайд этишича, ушбу ҳафта CОVID-19 бўйича фавқулодда қўмитанинг мажлисида коронавирус пандемиясини бекор қилиш ёки узайтириш масаласи муҳокама қилинади.  

"Ҳозирги вазият бундан уч йил аввалги эпидемиологик ҳолатга нисбатан яхшироқ бўлса-да, аммо жамоавий иммунитет ҳали етарли даражада эмас, — дейди Т. Гебрейесус. — Кўп аҳоли қатлами ҳануз бустер доза билан эмланмаган. Бу эса хавотирланишимиз учун асосли далилдир".

 

Шарҳлар

Коронавирусга қарши вакциналарнинг бустер дозаси инсульт хавфини келтириб чиқармайди — ЖССТ 

23.01.2023, 11:20

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг иммунизация ва вакцинация масалалари бўйича директори Кейт О’Брайен коронавирусга қарши эмлаш воситалари самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида баёнот берди. Бу ҳақда ССВ...
Дунё бўйлаб касалланишнинг янги тўлқини кутилмоқда — ЖССТ

05.01.2023, 11:00

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, “омикрон” штаммининг янги XBB.1.5 субварианти 29 мамлакатда рўйхатга олинди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, бу...
Ўтган ҳафтада ҳар 44 сонияда бир киши коронавирус туфайли ҳаётдан кўз юмди — ЖССТ

09.09.2022, 16:01

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботида келтирилишича, ўтган ҳафтада дунё бўйича ҳар 44 сонияда бир киши CОVID-19дан вафот этган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар...
"Омикрон" штами кўпроқ кимларда аниқланаётгани маълум қилинди

12.01.2022, 20:10

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари хабарига кўраа, коронавируснинг "омикрон" штамми кексалар, эмланмаганлар ва касаллиги борлар ҳаётига хавф туғдирмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар берди. "Омикрон"дан ўлим ҳолати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1