АсосийJamiyat

Тиббиёт коллежларида таълим сифатини янада оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтди

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги тиббиёт коллежларида ўтган ўқув йилида амалга оширилган ишлар ва 2016-2017 ўқув йилидаги муҳим вазифаларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда Андижон ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт коллежлари директорлари, уларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари иштирок этди. 

Тадбирда таълим сифати ва маънавий-ахлоқий ишлар самарадорлигини янада ошириш, таълим жараёнига турли интерфаол усулларни жорий этиш орқали ёшларнинг фаоллигини, ташаббускорлиги ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ўқувчилар ўртасидаги ижодий рақобатни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Семинарда коллеж директорларининг мавзу доирасидаги ишларни ташкил этиш бўйича тақдимотлари тингланди. Шунингдек, ўқувчиларнинг кийиниш маданияти, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда спорт ва фан тўгараклари фаолиятини самарали ташкил этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Бошқа янгиликлар