Мадриднинг “Реал” жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан клуб ҳужумчиси Криштиану Роналду гол ура олмаётганидан ҳавотирда эмаслигини билдирди.
“Роналдунинг ҳолати мени ташвишга солмайди. У биз учун муҳим аҳамиятга эга ва жамоа учун унинг майдонда бўлиши алоҳида аҳамият касб этади. Криштиану гол урмаётганидан ташвишда эмасман. Мен шунчаки у вақт ўтиши билан аввалги спорт формасини тиклаб олишини истайман”, – деди франциялик мутахассис.
Қайд этиш керакки, Роналду жорий мавсум бошланганидан буён иккита гол киритди. Бири Испания чемпионатида бўлса, иккинчиси ЕЧЛ баҳсларида.