1

Йўлнинг ўтиш қисмида телефондан фойдаланган пиёдалар қанча жарима тўлаши маълум бўлди

ЖАМИЯТ 26.09.2016, 12:03
Теглар: ЙТҲ, Телефон
Йўлнинг ўтиш қисмида телефондан фойдаланган пиёдалар қанча жарима тўлаши маълум бўлди

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар учун жарималарни кўзда тутган қўшимча киритилди. Президент в. б. 23 сентябрь куни ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунга имзо чекди. Ўзгаришлар 24 сентябрдан кучга киради, деб ёзади “Газета.uz”.

Янгиланган 138-моддага мувофиқ, эндиликда йўлнинг ҳаракатдаги қисмида, шу жумладан, пиёдалар ўтиш йўлида телефондан фойдаланиш, китоб ёки даврий нашрларни ўқиш, видеоматериаллар томоша қилиш ёки аудиоматериалларни эшитиш ва диққатни жалб қиладиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми (1 октябрдан — 49925 сўм) миқдорида жарима белгиланишига сабаб бўлади.

Йўловчиларнинг ҳаракатланиб кетаётган транспорт воситасидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) чиқаргани учун ҳам жарима миқдори белгиланди. Мазкур қоидабузарлик ЭКИҲнинг 1 баробари (1 октябрдан 149775 сўм) миқдоридаги жаримага сабаб бўлади.

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1