1

Фарғона туманида яроқсиз автошиналардан резина гранула ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

ЖАМИЯТ 28.09.2016, 10:47
Теглар: Авто
Фарғона туманида яроқсиз автошиналардан резина гранула ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Мамлакатимизда яратилаётган имтиёз ва имкониятлар фарғоналик тадбиркорларни ҳам янги бизнес лойиҳалар устида изланишга ундамоқда, деб ёзди ЎзА. 

Фарғона вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида кичик бизнес субъектлари томонидан кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, бизнесни юритишда ички ва ташқи бозор талаблари пухта ўрганилиб, ишлаб чиқариш жараёни илғор хорижий технологияларга асосланаётгани маҳсулот рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилмоқда. 

Яқинда иш бошлаган Фарғона туманидаги “Rubber gold” масъулияти чекланган жамиятида яроқсиз автошиналардан замонавий технологиялар асосида резина гранулалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

– Маълумотларга кўра, бир тонна ишга яроқсиз резина ва автошиналар ёқиб юбориш йўли билан йўқ қилинса, ундан атмосферани ифлослантирувчи, инсон саломатлигига жиддий таъсир этувчи 16 хил заҳарли бензин буғи, резина чанги, углерод оксиди, азот оксиди, хлоропрен каби моддалар ажралиб чиқади, –дейди жамият раҳбари Ҳайдарали Мукаррамов. – Ана шу салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида корхонамизда қаттиқ маиший чиқиндилардан иккиламчи хомашё сифатида фойдаланмоқдамиз. Бу ерда тайёрланаётган спорт майдонларининг устки қопламаси, турли қоплама кошинлар, гиламчалар, резина қўшиладиган бошқа буюмлар экологик тозалиги, хавфсиз, эластиклиги билан спортчиларни жароҳатлардан асрайди. 

Ўндан ортиқ коллеж битирувчиси ишлаётган корхона йилига 528 тонна эски автошина ва бошқа резиналарни қайта ишлаш қувватига эга.

Шарҳлар

ФВВ огоҳлантиради: Тошкентда кучли шамол бошланди

12.05.2020, 20:18

Бугун 12-май кунининг икки ярмида Пойтахтимиз бўйлаб кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши маълум қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу муносабати билан Тошкент шаҳри аҳолисини огоҳ бўлишга...
​ҚУЛАГАН ДАРАХТЛАР ВА УЧГАН ТОМЛАР: ШИДДАТЛИ ШАМОЛНИНГ ОҚИБАТЛАРИ (ФОТО, ВИДЕО)

18.10.2017, 12:10

Куни кеча соат чамаси 22:00 ларда Ўзбекистон ҳудудига кириб келган антициклон орқасидан шиддатли шамол, ёмғир ва сезиларли совуқ ҳарорат олиб кирди. Кучли шамол пойтахтлик автомобилчиларга...
​GM UZBEKISTAN ЯГОНА САВДО ПОРТАЛИНИ ТАҚДИМ ЭТДИ

30.09.2017, 09:32

GM Uzbekistan автомобиллар савдоси тизимини такомиллаштириш устида ишлашда давом этади ва ўз мижозларига, компания билан алоқада бўлишнинг янада қулай ва максимал даражада шаффоф бўлган хизмат...
​ ТОШКЕНТДА МОТОЦИКЛНИНГ КАМАЗГА БОРИБ УРИЛИШИ ОҚИБАТИДА ЁШ ЙИГИТ ҲАЛОК БЎЛДИ(ФОТО)

28.08.2017, 11:35

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Facebook`нинг "Водители ташкента" гуруҳида маълум қилинишича, "Боткино" яқинидаги йўлда КамАз юк машинаси ва мотоцикл...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1