1

Ўзбекистон ва Жанубий Корея молия вазирлари учрашди

ЖАМИЯТ 29.09.2016, 14:37
Теглар: Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Жанубий Корея молия вазирлари учрашди

Тошкент ва Сеул чоршанба куни Ўзбекистондаги янги инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ўзаро бир-бирини тушуниш тўғрисидаги меморандумни имзолади, дея хабар қилмоқда “Газета.uz”.Yonhap агентлигига асосланиб. 

Икки мамлакат молия вазирлари Рустам Азимов ва Ю Ил Хонинг Сеулда бўлиб ўтган музокараларида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистондаги лойиҳаларда Жанубий Корея компаниялари иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Меморандумга мувофиқ, Корея Республикаси ҳукумати 1987 йили имтиёзмли заёмлар ажратиш йўли билан ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Ҳамкорлик ва иқтисодий тараққиёт давлат жамғармаси орқали 250 млн доллар миқдорида маблағ ажратади. Мазкур маблағлар Тошкент аэропортининг янги халқаро терминали қурилиши ҳамда миллий датамарказ ташкил этилиши учун сарфланади. Ўзбекистон томонидан лойиҳага 100 млн доллар ажратилади.

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Марказий Осиёдаги йирик савдо шерикларидан ҳисобланади. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси ҳажми 1,3 млрд доллар, бир йил аввал эса 2,1 млрд долларни ташкил этган.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1