АсосийJamiyat

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасигача автобус қатнови йўлга қўйилади

'Зангиота юқумли касалликлар шифохонасигача автобус қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

Ихтисослаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси вақтинчалик кўчирилгани ва жамоат транспорти мавжуд бўлмагани ходимларга ноқулайлик туғдираётгани тўғрисида эълон қилинган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу хабар юзасидан ССВ муносабат билдирди.

Санепид қўмитасининг таъкидлашича, мазкур ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраб Транспорт вазирлигига мурожаат қилинди.

Мурожаатга асосан шифохонадан 5-метро бекатигача бўлган масофа 6,9 км.ни ташкил этаётгани, шифохонага келиб-кетаётган ишчи-ходимларга ноқулайликлар юзага келаётгани сабабли янги автобус йўналишини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги маълум бўлди.

"Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси берган маълумотига кўра, ҳозирги кунда метро бекатидан Зангиотадаги клиникага қадар 154-сонли йўналиш ишлаб чиқилиб, тендерга қўйилган. Йўналиш тендер ўтказилгандан сўнг 21 мартгача ишга туширилади", — дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар