1

Шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этилмоқда

ЖАМИЯТ 16.03.2023, 19:33
Шаҳарлараро йўналишларда қўшимча автобус қатновлари ташкил этилмоқда

Транспорт вазирли Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан фуқароларга қўшимча қулайликлар яратиш, йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш учун “Тошкент” автовокзалидан кунлик тасдиқланган график асосида қатновчи рейсларидан ташқари қўшимча қатновларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.


Хусусан, 14–19 март кунлари жами 34 та қўшимча рейслар ташкил этилиши режалаштирилган. 
16 март куни Қоракўл (1 та), Узун (2 та), Хива (4 та), Термиз (3 та) шаҳарларига қўшимча 10 та рейс ташкил эитилди.
Эслатиб ўтамиз, талаб юқори бўлган йўналишларда йўловчилар оқимидан келиб чиқиб, яна қўшимча рейслар ташкил қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1