Бухоро шаҳри А.Ғиждувоний кўчасида яшовчи 2005 йилда туғилган Х.А. ва А.И. лар бир гуруҳ бўлиб, Жондор туманида яшовчи бир қизнинг беҳаё видеоларини тарқатиш ва шарманда қилиш билан қўрқитади.
Аниқланишича, 2023 йил 6 февраль кунидан бошлаб бир неча маротаба ундан пул талаб қилиб олиб, охирги маротаба талаб қилинган 15 млн сўмдан 9,9 млн сўм миқдоридаги пулларни олган. Аммо шу билан ҳам кифояланмасдан яна 4,1 млн сўм миқдоридаги пулларни беришга мажбур қилиш даражасига олиб келган.
Қизнинг Бухоро вилояти ИИБга қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу икки шахс Бухоро шаҳар Педагогика институти олдида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






