АсосийSport

Пляж футболи: Ўзбекистон жаҳон рейтингида 59-ўриндан жой олди

Пляж футболи бўйича терма жамоаларнинг сентябрь ойи якунларига кўра янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда рейтингнинг 59-поғонасида бормоқда, деб хабар бермоқда ЎФФ матбуот хизмати. 

Ўзбекистон август ойи якунларига кўра 57-поғонадан жой олган эди. Ҳозирги вақтда Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 131 очко мавжуд.

Осиё қитъаси терма жамоалари орасида Ўзбекистон ҳозирда 10-ўринни эгаллаб турибди. ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингида 1620 очко тўплаган Эрон терма жамоаси етакчилик қилмоқда. 

ОФКга аъзо мамлакатлар рейтингининг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:

1 (6) Эрон – 1620

2 (11). Япония – 952

3 (13). БАА – 867

4 (16). Уммон – 835

5 (30). Ливан – 432

6 (36). Хитой – 332

7 (41). Вьетнам – 271

8 (42). Таиланд – 269

9 (45). Баҳрайн – 226

10 (59). Ўзбекистон – 131

Жаҳон рейтингини 3568 очко тўплаган Португалия терма жамоаси бошқариб бормоқда. Иккинчи поғона Россия (3169) терма жамоасига тегишли бўлса, учинчи ўрин Италия (2100) термасига тегишли.

Бошқа янгиликлар