1

Парламент текшируви халққа нима беради? Мутахассис жавоб берди

ЖАМИЯТ 19.03.2023, 19:37
Парламент текшируви халққа нима беради? Мутахассис жавоб берди

Ҳар қандай демократик давлатда Парламент назорати Ижро ҳокимияти идоралари фаолиятини назорат қилишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Халқ вакилларининг назорати жамоатчилик фикри ва кучига таянган ҳолда очиқ ва ошкоралик асосида амалга оширилади.

Халқ ҳаёти учун ўткир ва долзарб масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишда парламентнинг иштироки даражаси қанчалик юқори бўлса, давлат бошқаруви фаолияти ҳам шунчалик самарали бўлади.

Янги таҳрирдаги Конституцияга кўра, эндиликда парламент назоратини амалга ошириш чоғида Ҳисоб палатаси ва Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботлари ҳам эшитилади ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли чоралар кўрилади. Бунда муҳим нарса шуки, Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ҳисоботини эшитиш якунларига кўра Қонунчилик палатаси уни истеъфога чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритишга ҳақли бўлади.

Яъни, ўз ваколатларни лозим даражада бажармаган (халқ норозилигига сабабчи бўлган) вазир ёки Агентлик, қўмита раҳбарининг масаласи халқ томонидан сайланган депутатлар ҳам кўриб чиқилишига йўл қўйилмоқда.

Шунингдек, Олий мажлис палаталарига биргаликда текширув ҳуқуқига эга бўлган махсус комиссия тузиш ваколати берилади.Парламент текширувига асослар мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатишга қодир бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ва воқеаларни ўрганишаниқ белгиланмоқда.

Олий мажлис палаталари ваколатларини кенгайтириш, уларга жамият ҳаётига таъсир кўрсатадиган энг долзарб масалаларни ўрганиш мақсадида тергов ўтказиш ваколати берилиши, халқ орқасидан сайланган вакилларга қўшимча имкониятлар тақдим этилиши давлатда янада демократик бошқарув кучайишига асос ҳисобланади.

Комиссиянинг фаолияти, ваколати ва тергов олиб бориш тартиби ва якуни бўйича кўриладиган чоралар қонун билан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлари ва сенаторларига аҳамияти юқори бўлган масалаларда текширувни амалга ошириш ваколати берилиши халқ талаб ва эҳтиёжларини акс эттирадиган замонавий демократик ҳуқуқий механизмни юзага келтиради.

Нариманов Бекзод Абдувалиевич

Тошкент давлат юридик университети бўлим бошлиғи

Ю.ф.ф.д.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1