1

Лаззатли ва бетакрор пиццалар

СУҒДИЁНА 03.10.2016, 10:32
Теглар: Маҳсулот, Таом
Лаззатли ва бетакрор пиццалар

Ким айтди пиццани уйда тайёрлаб бўлмайди деб?!

Пицц, бу — италянча пирог. Уни тайёрлаш мураккаб эмас. Бунинг учун сиз хамирини қилишни ўргансангиз бас. Кейин ўзингиз хоҳлаган маҳсулотларни солиб, пиширишингиз мумкин.

Хамирини тайёрлаш учун: 350 гр. ун, 250 мл. қайнатилган сув, 1 ош қошиқдан шакар ва зайтун ёғи, ярим чой қошиқ хамиртуруш, туз.

1. Хамиртуруш ва шакарни 4 ош қошиқ қайнатилган сув билан аралаштиринг. 15 дақиқа тиндириб қўйинг. Ун билан тузни аралаштириб, ўртага уйинг. Зайтун ёғи, хамиртурушли аралашма ва қолган сувни солинг. Қошиқ билан хамирни аралаштиринг. Хамирни оштахта устига қўйиб, ун сепиб 5 дақиқа қоринг. Тоғорага солиб, сочиқ ёпиб, 30 дақиқа тиндиринг. Тиндириш давомида 2 марта қоринг.

2. Тиндирилган хамирни яна бир марта қориб, қўл ёрдамида чўзинг. Қиздирилган товага солинг. Хамир қалинлиги 6 мм. бўлиши керак. Ўртасини қўлингиз билан босиб чиқинг.

«Маргарита»

Ичига солишга: 300 гр. ўз шарбатига памидор, 2 бўлак саримсоқ пиёз, 100 гр. юмшоқ пишлоқ, қуритилган райҳон ва томат, 1 ош қошиқ зайтун ёғи, туз, мурч.

1. Памидор, майдаланган саримсоқ пиёз, райҳонни зайтун ёғида қовуринг. Туз, мурч сепинг. 20 дақиқа қовургач, томат қўшинг. Кейин совутинг.

2. Памидорли қайлани қуйиб, устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ солиб, 200 даражада қиздирилган газ печига 25 дақиқага қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 45 дақиқа

 

«Олтин қуёш»

Ичига солишга: 4 дона қайнатилган тухум, 2 тадан памидор ва тузланган бодринг, 200 граммдан пишлоқ, колбаса ва қўзиқорин, 1 бош қизил пиёз, майонез, кетчуп, туз.

1. Пицца хамирининг юзига кетчуп ва майонез суртинг.

2. Қайнатилган тухум, колбаса ва тузланган бодрингни айлана шаклида тўғранг.

3. Ўсимлик ёғида айлана шаклида тўғралган қўзиқоринларни 40 дақиқа давомида қовуринг. Пицца хамирининг ўртасига колбаса, кейин тухум, қўзиқорин ва бодрингни тахлаб қўйиб чиқинг. Устидан айлана шаклида тўғралган памидорни ҳам жойлаштириб чиқинг. Майонез ва кетчуп суртинг. Устидан ҳалқаланаган қизил пиёз ва  қирғичдан ўтказилган пишлоқни териб чиқинг.

200 даражада қиздирилган газ печида 30 дақиқада тайёр бўлади.

Тайёрланиш вақти: 1 соату 30 дақиқа

Шарҳлар

​​Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотлар хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади

11.11.2020, 21:22

"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз...
​«Осиё» салати — бақлажон ва нўхатдан!

30.06.2017, 15:55

Зарур масаллиқлар: 200 гр. қайнатилган нўхат, 2 донадан бақлажон, помидор ва булғор қалампири, 3 бўлак саримсоқпиёз, 2 ош қошиқ соя соуси, ўсимлик ёғи, лимон шарбати,...
​«Ёз» пироги — олма ва творогнинг ажойиб уйғунлиги

24.06.2017, 11:23

Зарур масаллиқлар: хамирига: 270 гр. ун, 180 гр. сариёғ, 80 гр. шакар, 1 дона тухум, ярим чой қошиқ хамирюмшатгич, туз; ичига солишга: 750 гр. творог,...
​Ўрикли чизкейк — ёз ёздек ўтсин!

23.06.2017, 11:11

Зарур масаллиқлар: 300 гр. творог, 200 гр. ўрик меваси, 200 мл. сметана, 180 гр. шакар, 100 граммдан увадаланувчи печенье ва сариёғ, 2 дона тухум, пичоқ...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1