1

Tаниқли санъаткорлар Ислом Каримов даврини танқид қилаётганига сиёсатшунос муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 25.03.2023, 13:36
Tаниқли санъаткорлар Ислом Каримов даврини танқид қилаётганига сиёсатшунос муносабат билдирди

Tаниқли санъаткорлар Ислом Каримов даврини танқид қилаётганига сиёсатшунос Камолиддин Раббимов муносабат билдирди:

ўпчилик “Каримов даврида кўп нарсаларга эришган таниқли шахслар, бугун уни танқид қилишмоқда”, деган эътироз билдирмоқда. Бу танқидлар – вазиятни умумийлаштириш ҳисобланади. Ҳақиқатда, Юлдуз Усмонова, Озодбек Назарбеков, Матёқуб Матчонов ва бошқалар Каримов даврида кўзга кўринган санъат арбоблари эди.

Лекин жамиятимиз, одамлар Каримов давридаги ўйин қоидасини тўлиқ англаши, буни унутмаслиги керак. Каримов даврида, нафақат санъаткорлар, балки давлат арбоблари ҳам мисли кўрилмаган босим остида эди. Ўша вақтларда ҳам Каримовнинг ишончида бўлган, катта мулозим бўлиб ишлаб турган одамлар, ҳафтасига, ойига камида бир-икки марта подвалларга тушиб чиқишарди. Бу – соф Сталинча бошқарув эди. Муттасил қўрқитиш ва вақти-вақти билан мукофотлаш.

Юлдуз Усмонова қанчалик “Гулисан” деб куйламасин, у Ўзбекистондан чиқариб юборилганди. “Бир вақтлар опани ўзи ‘юртфурушлар, тупроғингга зор бўлади’ деб куйлаган эди ва кўп йиллар ўзи Туркияда яшашга мажбур бўлди. Озодбек Назарбеков ҳам, Матёқуб Матчонов ва бошқалар ҳам, Каримов даврида танилгани, давлат мукофотлари ва лавозимлар олгани рост. Лекин бу даврдаги қўрқув муҳити, одамларнинг бир-бирига ишонмаслиги, тотал назорат тизими, кечга бориб нима бўлишини ҳеч ким билмаслиги – давлат сиёсатининг одати эди.

Бугун вазият биз истаган даражада ҳуқуқий, либерал эмас. Давлат коридорларида, жамиятда, одамларнинг тафаккурида кураш кетаяпти. Лекин бугун одамлар ижтимоий тармоқларда бемалол ҳокимиятни танқид қиляпти. Келажакда одамлар ҳукуматни расмий ОАВларида, TV каналларида танқид қила олишлари керак. Лекин ижтимоий тармоқларда ҳам қўрқмасдан, оммавий танқид қилиш асосида битта ишонч бор, яъни ‘мен ҳокимиятни танқид қиламан ва бунинг учун менга ҳеч нарса бўлмайди!’, деган ишонч. Бу ишонч, аслида, иккинчи маъмурият учун катта ютуқ, тарихий тан олиш ҳисобланади", - дейди сиёсатшунос.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1