- Тирноқ учун лакни қоронғу ва салқин ерда сақлаш лозим. Масалан музлаткичда.
- Асло уни силкита кўрманг. Бунинг ўрнига лак идишини кафтларингиз орасига олиб ишқаланг. Шунда бўялган тирноқларда пуфакчалар ҳосил бўлмайди.
- Тез қурийдиган лаклардан эҳтиёт бўлинг. Қадоғида “60 сонияда маникюр” деб ёзилган лаклар таркибидаги тез қуришини таъминловчи моддалар тирноқ пластинасига зиён етказади.
- Доим тирноқ атрофидаги терини юмшатиб туринг. Бунинг учун махсус мойлар мавжуд. Бу маникюрингиз озода кўринишига ёрдам беради.
- Рангли лак суртишдан аввал асос сифатида оқ ёки тери рангидаги лакдан суртсангиз, маникюрингиз янада ёрқин кўринади.
- Тирноқларни бир йўналиш бўйлаб эговлаш лозим. Акс ҳолда улар қават-қават бўлиб нохушлик туғдиради.
- Лакни кетказиш воситалари таркибида ацетон бўлмаслигига эътибор қаратинг. Ацетон тирноқни қуритиб, пластиналарга зиён етказади.
- Бўёқдан осон халос бўлиш учун пахтали чўпни лакни кетказиш воситасига ботириб олинг ва тирноқ устидан юргазинг. Бир неча сониядан сўнг уни салфетка ёрдамида артиб олсангиз бўлгани.
04.10.2016 04:10





