АсосийDunyo

2000 нафар кекса аёл Швейцария ҳукуматини судга берди

'2000 нафар кекса аёл Швейцария ҳукуматини судга берди'ning rasmi

Оммавий ариза "Иқлим учун курашувчи кекса аёллар" ташкилоти томонидан топширилган бўлиб, аризани швейцариялик 2000 дан ортиқ аёл имзолаган. Уларнинг ўртача ёши 73 ёш экани қайд этилган. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.

Аёллар ҳукуматни иқлим ўзгаришига қарши етарлича курашмаганликда айбламоқда.

Швейцарияда иқлим бошқа нуқталарга нисбатан тезроқ исимоқда, аризачилар бу уларнинг саломатлиги, ҳатто ҳаётига хавф солаётганини айтмоқда. Улар суддан ҳукуматга иссиқхона газлари учун жарима солишни сўраган.

Мамлакатнинг ўзида бу аёллар ташкилоти Олий судгача бўлган барча инстанцияларда мағлуб бўлган.

    Бошқа янгиликлар