Тесла бош директори Илон Маск апрель ойида Хитойга ташриф буюриб, бош вазир Ли Цян билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Манбага кўра, ташрифнинг аниқ вақти Ли Цяннинг тайёрлигига боғлиқ. Хитой Тесланинг АҚШдан кейин иккинчи йирик бозори ва унинг Шанхайдаги заводи энг йирик ишлаб чиқариш маркази ҳисобланади.
Маскнинг сафари унинг Хитойга CОВИД-19 пандемиясидан кейинги биринчи ташрифи бўлади. Ли март ойида бош вазир бўлишидан олдин Шанхай партия котиби бўлиб ишлаган ва у ерда Тесла заводининг қурилиши ва очилишини назорат қилган.
Маск Хитойга охирги марта 2020 йил бошида ташриф буюрган, ўшанда у Шанхайдаги фабрикадаги тадбирда саҳнада рақсга тушиб, интернетни ларзага келтирган эди.






