1

Қандай аёлларнинг севги бобида омади чопади?

СУҒДИЁНА 04.10.2016, 11:52
Теглар: Муҳаббат, Аёл
Қандай аёлларнинг севги бобида омади чопади?

Қанчалик ғалати эшитилмасин, инсоннинг муҳаббат борасида омади чопмаслиги ўзига боғлиқ. Ёлғизликдан қутулиб, бахтли ҳаёт кечириш, кўнглингизга ёқадиган одамни учратиш, ўз қўлингизда! AdMe.ru нашри “Эҳ, муҳаббат бобида шу аёлнинг омади чопганда!” деб гапириладиган аёллар ҳақида маълумот беради.

Бир марта хато қилган одам келажакда яна шу хатонинг такрорланишидан қўрқади. Муҳаббат бобида омади келган аёллар эса бу хатолардан сабоқ олиб, уларнинг такроран рўй беришига йўл қўймайди.

Ўтмишингизни қўйиб юборинг ва хатоларингизга қимматли ҳаётий тажриба деб қаранг

Ҳаётимизда рўй берган воқеалар бизга кўп нарсани ўргатади, уларнинг шарофати билан ҳаётий тажрибамиз ошади. Ўтмишда ҳаётингизда рўй берган воқеалардан келажакда ўзингизга фойдаси тегадиганини ажратиб олинг. Энди сиз энг юқори поғонага кўтарилдингиз, янги муносабатлар батамом пишиқ-пухта ва бекаму-кўст бўлади.

 

Аксарият аёллар ота-онасининг ҳаётини ўзига намуна қилиб, жуфтига шу тарзда муомала қилишади. Агар қизнинг онаси эридан кўнгли қолиб, яхши ҳаёт кечирмаган бўлса, қизининг ҳам шахсий ҳаёти муаммога тўла бўлади. 

Аммо ҳар битта одам ўзига хос, индивидуал бўлгани учун ҳаётда ҳам ўзи мустақил фикр юритиши лозим. Мабодо, оилавий ҳаётингиз ота-онангизнинг турмушини ёдингизга соладиган бўлса, тўхтанг, вақт борлигида нима учун бундай бўлаётгани ҳақида ўйлаб кўринг. Вақтни бой бермай, турмуш ўртоғингизга нисбатан муносабатингизни ўзгартиринг, ўтмиш хотираларидан қутулиб, фақатгина ўзингизга тегишли бўлган шахсий муносабатларингизни йўлга қўйинг. 

 

Ўзига юқори баҳо бериш Ер юзида яшовчи барча инсонларга хос муаммодир. Баъзи аёллар жуфтининг ҳисобига ўзига юқори баҳо бериб, катта хатога йўл қўядилар. Бу ерда икки йўл бор, аммо уларнинг ҳар иккаласи ҳам яхшиликка олиб келмайди:

•  Улар жуфтининг юқори мартабага кўтарилишига ёрдам бериб, ўзларига паст баҳо беришади ва ўзини унга тобе ҳисоблашади. Ҳамма томонлама ёрдам беришга ҳаракат қилишади.
•  Баъзи аёллар эса турмуш ўртоғини ерга уриш ҳисобига ўзларининг баҳосини оширади.

Ўзингизга жуфтингизнинг ҳисобидан юқори баҳо берманг.  Яхшиси, фитнес ёки рақс билан шуғулланинг, яқин дўстларингиз билан учрашиб, суҳбатлашинг. Шундан кейин қандай қилиб кайфиятингиз кўтарилганини ва ўзингизга нисбатан ишонч пайдо бўлганини сезмай қоласиз.

 

Жуфтингизни барча нуқсонлари ва камчиликлари билан қабул қилишни ўрганинг, уни ўз эҳтиёжларингизга мослаб ўзгартиришга ҳаракат қилманг.

Турмуш ўртоғингизнинг ожиз томонларини кўрмаганликка олинг, уни ноқулай аҳволга солувчи вазиятлардан қочинг. Хушмуомала бўлинг, унинг кучли томонларига диққатингизни қаратинг.

Жуфтингизнинг феъл-атвори орзунгиздаги идеал эркакнинг табиатига мос келмаса, уни қайта тарбиялашга, бошқа одамга айлантиришга интилманг. Уни ўз қизиқишлари, хоҳишлари билан яшашига имкон беринг. Турмуш ўртоғингизнинг қизиқишларини қўллаб-қувватланг, уни рағбатлантиринг.

 

Баъзи жуфтликларда жуфтлардан бири иккинчисининг қизиқишлари, муаммолари билан яшайди. У жуфтининг ҳаёти, ҳис-туйғулари билан яшагани боис, ўзиники аҳамиятсиз туюлади.

Сиз билан бундай ҳол рўй бермаслиги учун қуйидагиларга эътиборли бўлинг:

•  Ўзингизга қизиқарли хобби топинг. Ҳар бир одамнинг ўз қизиқишлари бўлиши, муносабатлар учун жуда фойдалидир.

•  Дистанция сақланг: жуфтингизга эркинлик ва ҳар доим биринчи бўлиб ўзи қўнғироқ қилиш имконини беринг. Барча ташаббусни унинг елкасига ортиб қўйманг, баъзан ўзингиз ҳам фаол бўлинг.

•  Эски дўстларингиз, дугоналарингизнинг оиласи билан мулоқотда бўлинг. Улар билан учрашиб, кечалар ташкил этинг.

•  Ўзингизга баҳо бериш усулини топинг: бу ҳақда ёзилган мақолаларни, махсус адабиётларни ўқинг. Қийин вазиятларда психологга учрашишдан тортинманг.

Бахтли бўлишимиз омадга эмас, балки бизнинг ниятларимиз, тилакларимизга боғлиқдир. Ҳаётимизда ҳақиқий муҳаббатнинг пайдо бўлиши, уни сақлаб қолишимиз ҳам ўз қўлимиздадир.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1