Жаҳон чемпионати–2018 саралашининг учинчи босқичи “А” гуруҳи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Эрон учрашувини Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
6 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда Уильямсга қанотларда ватандошлари Дэвид Уэлш ҳамда Натан Макдоналд ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).
Мазкур учрашув назоратчиси сифатида Бирлашган Араб Амирликларидан Салим Саид Алсувайди тайинланган бўлса, фаластинлик Жабрил Али комиссар сифатида ишлайди.





