1

Самвел Бабаян: Балки эртага Одил Аҳмедов майдонга ҳам тушар

СПОРТ 05.10.2016, 12:51
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон, ЖЧ-2018
Самвел Бабаян: Балки эртага Одил Аҳмедов майдонга ҳам тушар

Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян журналистларнинг эртанги ўйин борасидаги саволларига жавоб берди.

“Эртага учинчи босқичнингн учинчи турида гуруҳ фаворитига қарши майдонга тушамиз. Бу жамоа бежизга Осиё рейтингида биринчи ўринни эгаллаб тургани йўқ. Жамоа таркибида Европа клубларида фаолият юритадиган кўплаб футболчилар бор. Биз рақибни яхши ўрганиб чиқдик. Улар ҳақида етарлича маълумотга эгамиз ва жамоаэртанги ўйинга тўлиқ тайёр.

Одил Аҳмедов Европа лигаси доирасидаги ўйинда жарохат олганди. Аммо унинг тикланиш жараёни тез ва кўнгилдагидек ўтмоқда. Балки эртага у майдонга ҳам тушар.

Ўзбекистоннинг Қатарга қарши ўйинида ўнг қанот ҳимоясида кўплаб муаммоларга дуч келганимиз рост. Ўнг қанотда тўп сурган Ислом Тўхтахўжаев аслида марказий ҳимоячи эди ва у янги амплуасига мослашиб боряпти. Муҳими у ўз хатоларини тушуниб, кейинги ўйинларда уни такрорламасликка уриняпти. У тез орада Ўзбекистоннинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячисига айланади.

Мени энг ҳавотирга солаётгани - таркибдаги муаммолар. Одил Аҳмедовнинг оптимал ҳолатда эмаслиги бизни ўйлантираётган асосий жиҳат.

Эронни ўрганиш жараёнида жамоанинг Ўзбекистонга қарши аввалги ўйинларини ҳам ўрганиб чиқдик ва айтишим мумкинки, уларнинг ўйин фалсафаси ўзгармаган.

Терма жамоага чақирув олган футболчилар – ҳозирда Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидир. Жалолиддин Машарипов ҳақида эса шуни айтишим мумкинки, у терма жамоа сафида бўлишга муносиб эканлигини исботлади ва шунинг учун ҳам у шу ерда”, – дейди Самвел Бабаян.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1