“Бавария” жамоаси ва Австрия терма жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва “Барселона” форварди Лионель Мессини ўзаро таққослади ва ўзининг фикрига кўра ким кучли эканини билдирди.
– Фикримча, Роналду Мессидан кучли. Унинг жуссаси катта ва у жуда баланд сакрайди. У одам эмас, менга ишонинг, – деди Алаба.
Сўнгги йилларда Месси ва Роналдуни таққослаш одат тусига айланди. Бир қатор футболчи ва мутахассислар уларни таққослашдан чарчамайди.