АсосийDunyo

Песков Путиннинг қиёфадоши борлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

'Песков Путиннинг қиёфадоши борлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди'ning rasmi

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия президенти Владимир Путиннинг қиёфадошлари ва бункерлари ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.

Песковнинг сўзларига кўра, Путиннинг қиёфадошлари борлиги ҳақидаги хабарлар “ёлғон”.

“Эҳтимол, Путин бункерда бўлганида унинг ўрнига фаолият олиб борувчи кўплаб қиёфадошлари борлиги ҳақида эшитгандирсиз. Яна бир ёлғон. Кўряпсизми, бизда қандай президент бор, у мегафаол, унинг ёнида ишлайдиганлар зўрға унга эргашамиз”, — деди Песков.

Кремль матбуот котиби Путиннинг соғлиғида муаммо йўқлигини ҳам қайд этди. 

“Унда бор соғлиқни фақат ўзингизга тилашингиз мумкин. Албатта, у ҳеч қандай бункерда ўтирмаган. Бу ҳам ёлғон ва сиз буни кўриб турибсиз, ҳаммаси аён”, — дея қўшимча қилди у.

    Бошқа янгиликлар