1

Бўлажак оналар учун махсус 8 спорт тури

СУҒДИЁНА 06.10.2016, 14:39
Теглар: Саломатлик, Она, Она ва бола
Бўлажак оналар учун махсус 8 спорт тури

1. Эрталабки жисмоний машқ 

Янги кунни қарши олишда бажарилган мураккаб бўлмаган машқлар организмга қувват бағишлайди. Шунингдек, ёқимли мусиқа садолари остида шуғулланган бўлсангиз, кайфиятингиз кўтарилади, моддалар алмашинуви тезлашади, иш фаоллиги ошади. Асосийси эса соғлиқ мустаҳкамланади.

2. Ҳомиладорлар аэробикаси 

Малакали мураббий назорати остида бажарилган енгил жисмоний машқлар туғруқ жараёнида иштирок этувчи мушакларнинг чидамлилигини оширади, ҳомилани кислород билан таъминлайдиган юракни мустаҳкамлайди. Аэробика шишлардан азият чекувчи бўлажак оналар учун муаммонинг амалий ечимидир.

3. Юриш 

Ижобий жиҳатлари талайгина: ҳамма учун фойдали, махсус кийим ёки жиҳозларни талаб этмайди, истак бўлса, бас! Юриш машқи учун маблағ сарфлашга ҳожат йўқ. Бу шунчаки сайр эмас, бир маромда тез-тез қадам босиш лозимлигини унутманг. Мунтазам юриш билан шуғуллансангиз, юрак касалликлари ҳамда варикоз сизга бегона бўлади! Қорин деворларидаги мушаклар мустаҳкамланади. Бунинг учун кун давомида 3 км. масофани босиб ўтиш тавсия этилади. Аммо организмингизга қулоқ тутишни унутманг, чарчаган заҳотингиз машқни тўхтатинг.

4. Сузиш 

Агар шифокорингиз рухсат берган бўлса, туғруққача ҳовузда сузиш машқини бажарсангиз бўлаверади. Сув муолажаси умуртқа поғонаси, бўғимлар ва бел мушакларидаги оғриқларни камайтиради. Бу спорт тури кайфиятни кўтариши билан ҳам ажралиб туради.

5. Аквааэробика

Сузишдан ташқари сувда машқлар ҳам бажарилади. Фойдали жиҳатлари ҳам шунга яраша! Бир бошдан санаймиз: тери чўзилувчанлигини таъминлайди, варикозга қарши восита саналади, вазнни бир меъёрда ушлайди ҳамда тўғри нафас олишни ўргатади. Она қорнидаги ҳомиланинг туғруққа мос ҳолатни олишига кўмак беради. 

6. Тоза ҳаводаги сайр 

Ҳомилани ўраб турган йўлдошни кислородга тўйинган қон билан таъминланиши учун кўпроқ сайр қилиш зарур. Чунки бу жараён ҳомиланинг соғлом ривожланишига сабаб бўлади. Эрталаб ва кечки уйқудан олдин сайрга чиқишни одатга айлантирган бўлажак она чарчоққа енгилмайди, ўзини яхши ҳис қилади ва уйқусизликдан азият чекмайди.

7. Пилатес.

Ягона шарти: машқ жараёнида мураббий иштироки зарур. Ана шунда шикастланиш ва чарчаб қолиш ҳолатлари кузатилмайди. Бу жисмоний машқ турида катта копток, турли ҳажмдаги гантель, арқон каби атрибутлардан кенг фойдаланилади. Айниқса, коптокда енгил сакраш кичик тос суякларини туғруқ жараёнида очилишига тайёрлайди. Пилатес машқи қоматни ортиқча вазндан асраши билан бирга гормонал фонни меъёрлаштиради ва томирларда қон айланишини яхшилайди. Пилатес туғруқдан кейин вазн ташлаш масаласи учун айни мос машқдир.

8. Йога 

Ҳомиладорлик вақтида жуда керак бўладиган хотиржамлик, хаёлни бир ерга жамлаш, асабийлашмаслик ва оғир-босиқликни айнан йога машқларни бажара туриб ҳис қилишингиз мумкин. Машқ давомида тўғри нафас олишни ўрганасиз, шунингдек, туғруқ жараёнига бўғимлар ва терини тайёрлаб ҳам борасиз.

Эслатма: Она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, туғруқ жараёнининг оғриқсиз кечишини таъминлаш учун машқларни тўғри бажаришнинг ўзи кифоя қилмайди. Жисмоний фаоллик бехатар бўлиши учун, аввало, шифокор билан малаҳатлашиш зарур экани ёдингиздан чиқмасин.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Бухорода онадан 3 нафар фарзанди учун алимент пули ундирилди

12.12.2019, 16:14

Аксарият ҳолларда фарзандлар таъминоти учун оталардан алимент ундирилади. Шундан фарқли ўлароқ бу ижро ишида алимент онадан ундирилди.Ф.Я. Бухоро шаҳрида туғилган И.Ж. билан турмуш қуриб, 3...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1