1

Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга ҳужум қилишга имкон бермадик

СПОРТ 07.10.2016, 08:12
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон, ЖЧ-2018
Карлуш Кейруш: Ўзбекистонга ҳужум қилишга имкон бермадик

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейриш ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Ўйин икки жамоа учун қийин кечди. Аммо, менимча, бугун биз ғалабага муносиброқ эдик. Ўзбекистон терма жамоаси майдоннинг ўзига тегишли қисмида тўпни назорат қилиб, узоқ масофага ҳаводан тўп узатиш билан банд бўлди. Биз бундай ҳолатда тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга тезкорлик билан ўтиб, вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик.

Менимча, бугун Ўзбекистон терма жамоасининг бундай ўйин намойиш этганига “айбдор” бизмиз. Менинг футболчиларим тактик жиҳатдан жуда тартибли ўйин намойиш қилдик ва уларнинг вазиятлар яратиши учун барча йўлларни ёпиб, уларга ҳужумда имкон бермадик. Ўзбекистон бугун Қатар ва Сурияга қарши ўйинлардагига нисбатан тезкорроқ ҳаракат қилди. Аммо Эрон бугун ўз олдига қўйган режасини тўлиқ бажарди ва шу сабабдан ҳам ғалаба қозондик.

Ўзбекистонга қарши Эрон бош мураббийи сифатида бир неча бор тўқнаш келганман. Энг қийини Теҳронда, ўз майдонимизда бўлган.

Шуни ҳам таъкидлашни истардимки, ғалаба албатта ёқимли, лекин бу бор йўғи, биз қўлга киритишим лозим бўлган 30 очконинг учтаси холос. Бошқа томондан айнан мана шу ғалаба, бизни ўша 30 очко томон яқинлаштирди. Бугунги ғалаба билан футболчиларимни табриклайман”, дейди Карлуш Кейруш.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1