1

Самвел Бабаян: Афсуски, муҳим ўйинда омадсиз ўйнадик

СПОРТ 07.10.2016, 08:22
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон, ЖЧ-2018
Самвел Бабаян: Афсуски, муҳим ўйинда омадсиз ўйнадик

Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон (0:1) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Муҳим ўйинда, афсуски, омадсиз ўйнадик. Йигитларга сўнгги дақиқаларга қадар курашишгани учун раҳмат айтаман. Одил Аҳмедовнинг йўқлиги бугунги ўйинимизга катта таъсир қилди, ҳужумда вазиятлар кам яратдик. Эрон ҳимояда яхши ўйнади. Бугун мағлубиятга учрадик, аммо ҳали олдинда ўйинлар кўп. Биз кейинги ўйинларда керакли натижаларни қўлга киритишга интиламиз.

Одил Аҳмедов катта эҳтимол билан Хитойга қарши ўйинда майдонга тушади. Биз уни бугун майдонга тушириб, таваккал қилмадик. Бу унинг тикланиш жараёнини узайтириб юбориши мумкин эди.

Суриянинг Хитойни мағлуб этиши? Йўқ, мени бу ҳайрон қолдирмади. Бу босқичда қайд этилаётган ҳеч бир натижа ҳайратга солаётгани йўқ. Ҳозирги босқичда кучсиз жамоанинг ўзи қолмаган.

Сардор Рашидов уч ўйиндан буён ўз даражасида ўйнай олмаётгани рост. Бундай ҳолатда ҳеч кимга кейинги ўйинларда асосий таркибда тушиш кафолатланмаган. Биз ўйинни таҳлил қиламиз ва келаси ўйингача керакли хулосалар чиқарамиз”, дейди Самвел Бабаян.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1