1

Болангиз камқон бўлса...

САЛОМАТЛИК 07.10.2016, 11:30
Теглар: Саломатлик, Фарзанд
Болангиз камқон бўлса...

Боладаги рангпарлик, ҳолсизлик ва иштаҳанинг пасайиши кўп ҳолларда у қадар ваҳимали кўринмайди. Аммо қон таҳлилида гемоглобин миқдорининг пастлиги даволаш чораларини кечиктирмаслик лозимгига ишорадир. Аксарият ота-оналар боланинг таомномасига урғу беришади. Хўш, аслида ҳам камқонликка даво бўлувчи маҳсулотлар қайсилар?

 

УРУҒЛАР

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 100 фоизга тўлдиради.

Кунжут, қовоқ уруғи, писта таркибида темир моддаси сероб. Болакай кун давомида бир сиқим истеъмол қилса бўлгани, организми ўзи учун етарлисини қабул қилолади.

 

ГРЕЧИХА

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 50 фоизга тўлдиради

Сут билан тайёрланганини болажонлар севиб истеъмол қилишсада, гречиха ва сут бир-бири билан мос тушмайди. Чунки иккисида ҳам кальций бор. Бу эса кичкинтой ошқозонига оғирлик қилиши мумкин. Яхшиси, гречихани сувда пишириб, сариёғ билан аралаштириб олинг.

 

ЁНҒОҚЛАР

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 30 фоизга тўлдиради

Хандон писта, ерёнғоқ ва бодом – бу уччала ёнғоқда темир моддасининг улкан заҳираси бор. Бола организмида аллергик таъсир юзага келмаслиги учун ярим сиқим ёнғоқ кифоя қилади. Ёнғоқ ейилганидан 20 дақиқа ўтиб, илиқ сув ёки чой ичириб юборишни унутманг.

 

МОЛ ГЎШТИ

100 грамми бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжни 25 фоизга тўлдиради

Бошқа гўшт турларига қараганда мол гўштида темир моддаси кўп. Қолаверса, болалар учун ҳам мол гўштини танлаган маъқул. Гўштни қовургандан кўра қайнатиб ёки буғда тайёрлаб берсангиз, фойдаси кўпроқ бўлади. Товуқ ва курка гўштларига ихтиёр беришингиз мумкин. Бироқ улардан тайёрланган таомлар кўпроқ парҳезбоплиги билан ажралиб туради.

 

ИСМАЛОҚ

Бир боғида бир кунлик темир моддасига бўлган эҳтиёжнинг 10 фоизи бор. Ривожланаётган организм учун зарур бўлган витамин, минерал ва кислоталарга бой бўлган исмалоқ темир моддасига ҳам мўлдир. Тўғри, фарзандингиз исмалоқ қўшилган егуликларни рад этиши мумкин. Шу боис помидор, бодринг билан араштириб, салат тайёрлаб беринг. Ёки тухум билан аталаб, қуймоқ пиширишингиз мумкин.

 

Маслаҳатлар:

  • Агар бола организмида фолат кислотаси ва С витамини танқислиги мавжуд бўлса, темир моддаси яхши сингмаслиги мумкин. Шифокор  қабулида ана шу ҳолатга ҳам диққат қилинг. С витминини мевалардан топасиз. Фолий кислотаси эса кўкатларда сероб.
  • Бола таомномаси қанчалик ранг-баранг бўлса, кичкинтой организми ўзи учун керакли  витамин ва минералларни қабул қилиши шунчалик осон бўлади.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

13.12.2019, 19:35

Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ  бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1