АсосийSalomatlik

«Ҳомиладорлик тести хато қиладими?»

— Ҳайз цикли бошланадиган кун ўтиб кетгач, ҳомиладорликни аниқлаш учун тест ўтказдим. Тест қаламчасининг иккита чизиғи ҳам қизил рангни кўрсатди. Аммо орадан 10 кун ўтиб, ҳайз кўрдим. Аввалига қон кетиши бўлса керак дегандим. Бироқ одатдагидек ҳайз бошланганини билиб, ўйланиб қолдим. Нега тест қаламчаси ҳомиладорликни кўрсатдию, кейин нега яна ҳайз кўрдим?

Ю.Н.

Олий тоифали акушер-гинеколог Нилуфар БЎСТОНОВА жавоб беради:

— Бу ҳолат тест қаламчасидан нотўғри фойдаланиш оқибатида ҳам содир бўлади. Ҳомиладорликни аниқловчи тестлар қатъий кўрсатмасига биноан бажарилиши керак. Шунингдек, ҳайз кечикаётганига бир-икки кун эмас, 10 кун ўтгачгина тест ўтказса бўлади. Ҳайз олди организмда гормонал ҳолат ўзгаради. Агар тест мана шу даврда ўтказилса, янглиш натижани кўрсатиши мумкин.

Бошқа янгиликлар