Аргентина терма жамоаси ҳамда Барселона” клуби ҳимоячиси Хавьер Маскерано мамлакат термасининг Перуга қарши (2:2) ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 9-туридан сўнг ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди.
“Эҳ аттанг, менинг хатоим туфайли Аргентина ғалаба қозона олмади. Мен бундан қаттиқ аччиқдаман”, – деди Маскерано.
Қайд этиш керакки, ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи 9-турдан сўнг Аргентина 16 очко билан 5-ўринда бормоқда.





