Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимининг қоидабузарлиги қайд этилган хабар тарқалди.
Мазкур ҳолат вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилган.
Натижада хабарлардаги қоидабузар Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли 80 571 ВСФ автомашина ҳайдовчиси катта лейтенант М.Э. бўлиб чиқди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтК нинг 128-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.






