1

Туркиядаги саноат фабрикасида ўзбекистонлик йигит вафот этгани айтилди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолатга изоҳ берди

ДУНЁ 24.05.2023, 12:20
Туркиядаги саноат фабрикасида ўзбекистонлик йигит вафот этгани айтилди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолатга изоҳ берди

Туркиядаги саноат фабрикаларидан бирида вафот этган ишчининг Ўзбекистон фуқароси экани ҳақида хабарлар тарқалди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолатга изоҳ берди. 

Маълум қилинишича, Туркиянинг DHA нашри Дузже шаҳридаги саноат зоналаридан биридаги фабрикада меҳнат фаолиятини амалга ошираётган вақтда парда тикадиган машина механизми орасида қисилиб қолиши оқибатида Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани ҳақида хабар эълон қилган.

Агентликнинг Туркиядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, DHA томонидан эълон қилинган хабар ўз тасдиғини топмаган.

Дузже вилояти хорижий фуқаролар майити сақланадиган морг бўлими тақдим этган маълумотларидан DHA’да вафот этгани айтилган шахс Афғонистон фуқароси экани аниқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1