АсосийSalomatlik

Пишлоқ ҳақида 8 та факт

  1. Эрталаб соат 9-10 да истеъмол қилинган пишлоқни фойдали хусусиятига кўра олтинга қиёслашади. Соат 10:00 дан то 12:00 гача ейилгани «кумуш», 12:00 дан  16:00 гача бўлган вақтда эса у «бронза» билан тақдирланади.
  2. Ушбу маҳсулот таркибидаги оқсил моддаси гўштдагидан ҳам кўпроқ. Қолаверса, организмга осон сўрилиши билан ошқозонда оғирлик ҳосил қилмайди.
  3. Олимларнинг фикрича, пишлоқ таркибидаги бирикмалар йогурт ва сутга қараганда фойдалироқ бўлиб,  тишларни кариесдан ҳимоя қилади.
  4. Диққатни талаб қилувчи касб эгалари, мактаб ўқувчилари, ҳомиладор ва эмизикли аёллар таомномасида пишлоқ бўлиши шарт.
  5. Диетологлар озишни истаганлар, сил, диабет, жигар ва ўт қопи касалликлари ҳамда камқонликка чалинганларга ҳам пишлоқ истеъмол қилишни тавсия этишади.
  6. Пишлоқ музлаткичнинг қуйи қаватида сақланиши лозим. Мазкур маҳсулот намликни ёқтирмайди. Шу боис целофан пакетга ўраб қўйинг.
  7. Юмшоқ пишлоқ болалар учун фойдали саналади. Унинг таркибида ривожланаётган организм учун ғоят зарур бўлган кальций ва фтор моддасининг кунлик миқдори бор. Эрталаб бир бўлак нонга суртилган юмшоқ пишлоқ билан фарзандингиз организмини керакли микроэлементлар билан сийлайсиз.
  8. Дунёдаги энг фойдали пишлоқ Химолайда тайёрланади. Қўтос сутидан тайёрланган пишлоқ таркибида кўп миқдорда фолий кислотаси бўлиб, мазкур модда юрак қон-томирларини мустаҳкамлаб, саратондан ҳимоялайди.

Бошқа янгиликлар