1

ЖЧ–2018 саралаши. Бугун Ўзбекистон – Хитой ўйини бўлади

СПОРТ 11.10.2016, 16:22
Теглар: Футбол, Спорт, Ўзбекистон
ЖЧ–2018 саралаши. Бугун Ўзбекистон – Хитой ўйини бўлади

Бугун, "Бунёдкор" стадиони, соат 18:00да Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида Хитойни қабул қилади.

Ўзаро ўйинлар

Жаҳон Чемпионати-2018 саралаш учрашувлари доирасидаги навбатдаги рақиби -  Хитой миллий терма жамоаси билан Ўзбекистон турли турнир ва ўртоқлик учрашувларида шу пайтгача 10 марта рўбарў келган. Ўйинларнинг 7 таси расмий мақомга эга бўлса, 3 марта ўртоқлик учрашувларида (барчаси Хитойда) бўлиб ўтган.

5 ўйинда Ўзбекистон ғалаба қозонган, бир ўйинда муроса кўчаси танланган ва хитойликлар 4 маротаба ғалаба қозонган. Тўплар нисбати – 16:13, Ўзбекистон фойдасига. Хитой терма жамоаси шу вақтга қадар Тошкентда Ўзбекистон устидан ғалабага эриша олмаган. Ўзбекистоннинг расмий учрашувлардаги Хитойга қарши кўрсаткичлари: 4 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият.

Таркиб

Ҳар икки жамоа сафида сариқ карточка туфайли майдонга туша олмайдиган футболчилар бор. Ўзбекистон терма жамоаси таркибида сариқ карточкалари сони иккитага етгани сабаб ўйинни ўтказиб юборадиган икки футболчи бор: Анзур Исмоилов ҳамда Александр Гейнрих. Хитой таркибида эса Жанг Лингпенг дисквалифиация сабаб ўйинни ўтказиб юборади.

Ҳар икки жамоада ҳам бошқа йўқотишлар йўқ. Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов жароҳатидан фориғ бўлди ва бугун жамоасига ёрдам беришга тайёр. Эронга қарши ўйинда жароҳат олиб, майдонни тарк этган Сервер Жепаров ҳам учрашувда майдонга чиқа олади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда йил охиригача 250-300 минг киши меҳнат миграциясидан қайтиши прогноз қилиняпти

10.05.2024, 15:14

Йиғилишда кун тартибидаги иккинчи масала – барча жойларда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель...
Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди

06.05.2024, 13:48

Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда охирги 3 ой ичида қанча автобус ишлаб чиқарилгани очиқланди. Март...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этади. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати формати тасдиқланмоқда

15.03.2023, 11:00

FIFA навбатдаги жаҳон чемпионати формати борасида қарор қабул қилди ва уни тасдиқлашга яқин турибди, дея ёзди "zamon.uz".Бу 48 та жамоа иштирок этадиган биринчи жаҳон чемпионати...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1